Бу қизиқ. "Реал"га қарши ўйнаётган Молдованинг "Шериф" жамоаси асосий таркибида бирорта ҳам молдовалик ўйинчи йўқ

Aslanov Jasurbek
29 сен 2021
ЕЧЛ иккинчи туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Шериф" учрашуви давом этмоқда.

"Реал Мадрид" – "Шериф" 
28 сентябрь, 23.59, "Сантьяго Бернабеу"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Алаба, Милитао, Мигель Гутьеррес, Каземиро, Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

"Шериф" – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос, Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда, Жасур Яхшибоев.

Қизиқ жиҳати шундаки, меҳмонларнинг бошланғич таркибида бирорта ҳам маҳаллий, яьни молдовалик ўйинчи йўқ. Жамоа асосини Жанубий Америка қитьасидан бўлган футболчилар ташкил қилган. Улардан икки бразилиялик, икки колумбиялик ва бир перулик футболчи "Шериф" таркибида ўйинни дастлабки дақиқалардан бошлаган бўлса, Европадан икки грециялик ва битта люксембурглик ўйинчи жамоа таркибида майдонга тушди. Шу билан бирга, Гана, Мали ва Ўзбекистондан бир футболчи (Жасур Яхшибоев) ҳам "Шериф" сафида ҳаракат қилмоқда.

Захирада эса, молдовалик 4 та футболчи бор. Булар – дарвозабонлар Сергей Пащенко, Дмитрий Челядник, ҳимоячилар Максим Кожокару ва Серафим Кожокарь. Улар ҳам ўйин давомида майдонга тушишлари мумкин.

Маълумот учун, таркибда легионерларнинг бу қадар кўплигига, Молдова чемпионатида хорижлик футболчиларни таркибга қўшиб олишдаги чекловларнинг йўқлиги сабаб бўлган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia