Бу қизиқ. "Бешиктош" футболчиси танаффус вақтида овқат егани учун жамоадан четлатилди

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2018
"Бешиктош" клуби ярим ҳимоячиси Толгай Арслан бош мураббий Шенол Гюнеш томонидан машғулотлардан четлатилди.

"Истанбул" билан ўйин танаффусида Арслан кийим алмаштириш хонасида гуруч ва гўшт тановул қилаётганини мураббий кўриб қолди. Бош мураббийнинг нега бундай қилдинг деган саволига футболчи шундай жавоб берди: "Барибир мени майдонга тушурмаяпсиз".

Жамоадан четлатилишига иккинчи сабаб сифатида – Арсланнинг еврода эмас лирада маош олишни истамаётгани кўрсатилди.

Туркия лираси курси сўнгги вақтларда жуда кескин равишда тушиб кетди.

Арслан охирги учта ўйинда умуман майдонга тушмади.  



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: hurriyet