UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Зидан "Реал" қароргоҳига қайтди ва Перес билан учрашади  0 19:20Ловренга Италия клубидан харидор бор  1 19:00Сўнгги онда ўмарилган трансферлар  5 18:52Ҳам Ўзбекистон, ҳам Қозоғистон терма жамоасида ўйнаган Қайрат Ўтабоев бугун 39 ёшга тўлди!  11 18:50Olamsport: Чемпион боксчимиз кутилмаганда ютқазиб қўйди, легионер қиличбозимизда ғалаба ва бошқа хабарлар  0 18:22Лерой Фер фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин  1 18:04Ота изидан борган Шаҳбоз Эркинов бугун 33 ёшга тўлди  15 17:51Бэйлнинг агенти: "Гарет "Тоттенхэм"да? Мен беъмани саволларга жавоб бермайман"  3 17:25Афсонавий бразилиялик футболчи жиддий муаммоларга учради. У бутун мол-мулкини сотишга тайёр  14 16:58Ўзил Фекирнинг "Арсенал" билан шартнома имзолашига тўсқинлик қилмоқда  3 16:52"Насаф" лагеридан дарак  17 16:30"Порту" ПСЖ футболчиси учун 5 млн евро тўлашга тайёр  1 16:29Украина, Грузия ва австралиялик легионерлар ўйнаган баҳсда "Сурхон" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлади ГАЛЕРЕЯ  19 16:04"Ливерпуль" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 15:57Расман: Азиз Турғунбоев "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  42

"Бу менинг мавсумдаги 53-ўйиним". "Челси"нинг ота-бола мухлислари 5571 кмли саёхатга отланишди Янгиликлар

"Бу менинг мавсумдаги 53-ўйиним". "Челси"нинг ота-бола мухлислари 5571 кмли саёхатга отланишди

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг Бокудаги Европа лигаси финалга бормаслиги ҳақидаги хабар кўпчиликни ҳайратлантирган бўлса ажаб эмас.

Бундан ташқари, "тўпчилар" раҳбарияти "Эмирейтс" абонементлари соҳибларига биттадан қўнғироқ қилиб, уларга Боку чиптасини сотишга урингани мухлисларнинг Европа лигаси финалига бўлган қизиқишнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Аммо "Челси"нинг икки ишқибози финал учрашувини стадионда кўриш учун 3462 милни (5571 км) самолёт, поезд ва таксида босиб ўтишга уриниши финалини томоша қилишга ундайди.

Футбол клубларининг баъзи ишқибозлари ўз жамоаларининг ўйинини жонли кўриш учун ҳар қандай мамлакатга бориш тайёрлиги ҳеч кимга сир эмас. "Челси"нинг ота-бола мухлислари Кевин Кобб (59 ёш) ва Жейк Ральфлар (27 ёш) "аристократлар"нинг муҳим баҳсини томоша қилиш учун Бокуга йўл олишди. Бокуга тўғри учиш 1000 фунтга яқин бўлгани туфайли бу ота-ўғил 3462 милли маршрутни танлашди.

Баъзи маълумотларга кўра, "Арсенал" ва "Челси"нинг минлаб мухлислари Озарбайжонга тўғридан-тўғри бўлмаган рейслар ҳам 800 фунтдан қимматлиги туфайли Лондонда қолишга қарор қилишган экан.

SkyScanner.net сайти орқали Лондондан Бокуга чипта қидирсангиз, 838 фунтга чипта топишингиз мумкин. Бу маблағ эвазига сешанба куни Бокуга Доҳа орқали учасиз ва пайшанба куни яна худди шу йўналишда уйга қайтасиз.

Ота-бола Кевин Кобб ва Жейк Ральф ажойиб саёхатни амалга оширишмоқда


Бокудаги финал ўтказиладиган стадион


Жейк ва Кевиннинг Лондондан Бокугача бўлган маршрути


Кевин ва Жейк сешанба куни (21 май) Истанбул томон учган сўнгги самолётга чипта олишди. Ота-бола чоршанба куни Туркия пойтахтининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, маданий хордиқ чиқаришга муваффақ бўлишди. Кейин эса самолёт орқали бир соатда Анқарага етиб олишди.

Улар навбатдаги транспортда 24 соатни ўтказишади. Ота-ўғил Анқарадан Туркиянинг шарқида жойлашган Карс томон юрадиган Dogu Express поездига чиқишади. Ушбу поезд бир сутка ичида 814 мил масофани босиб ўтиши керак.

"Челси"нинг бу икки ажойиб ишқибози бор-йўғи 25 фунт турадиган, ухлаб кетиш мумкин бўлган вагондан жой буюртма қилишган. Суғурта компанияси ходими бўлиб ишлайдиган Жейк ҳар тонг Бромлидаги ишхонасига етиб олиш учун 12-13 фунт сарфлар экан.

"Инстаграм"га назар ташлайдиган бўлсак, Анқарадан Карс томон йўлга чиққан кўплаб инсонлар бу саёхатни суратга олишни жуда яхши кўришади.

Жейк ва Кевин Карсга етиб келиши билан таксида Грузия пойтахти Тблисига йўл олади. Чунки улар дам олиш кунини "Челси" мухлислари билан бирга Тбилисида ўтказишмоқчи.

Сешанба куни Лондондан Туркияга учган мухлислар Истанбулнинг диққатга сазовор жойларида бўлишди


Саёхатнинг энг ажойиб қисми - Анқарадан Карс томон юрадиган 24 соатлик поездда бўлади


Пайшанба куни кечаси йўлга чиқадиган Dogu Express 24 соат ўтиб Карсда тўхтайди


Dogu Express ходими 25 фунтлик чипталарни рўйхатдан ўтказмоқда


Кейин улар тунда Грузия пойтахтидан поездда Боку томон йўл олишади. Бу ишқибозлар душанба тонгида финал бўладиган шаҳарга етиб келишади ва ўйингача икки кунни ўша ерда ўтказишади.

Ота-болага нега бундай йўл танлангани ҳақида савол берилганида, Жейк қуйидагича жавоб берди: "Бокуга учиш ва қайтиш жуда қимматга тушар экан, бунинг устига "Арсенал" ишқибозлари финалга бормайдиган бўлишди.
Аммо биз барибир бу баҳсга боришга қарор қилдик ва бошқа маршрутни танладик. Отам билан ушбу саёхатимиз саргузаштга айланишини хоҳладик. Ўтган сафар Бокуда борганимизда шаҳарни айланиш учун бор-йўғи 6 соатгина вақтимиз бор эди. Кўп жойларни кўра олмадик ва отам билан маслаҳатлашиб, бунақаси умримизда бир марта бўлишини ўйлаб қолдик.
Бахтимизга ишхонадан рухсат тегди, аммо мавсумнинг 40дан ортиқ учрашувига келган ишқибозлар биз билан саёхатга бора олишмади.

Поезд йўловчилари Анқара ва Карс ўртасидаги Эрзурум бекатида кабоб харид қилишмоқда


Биз учун энг аламлиси шуки, клуб билан Thomas Cook авиакомпанияси орқали Бокуга учиш деярли 1000 фунт экан. Бунинг устига ушбу нарх ичига ўйин чиптаси киритилмаган. Биз шу ойда йиллик абонементларимизни узайтирдик, шу сабабли бундай нархга кўна олмас эдик.
"Челси" бизга ёрдам беради деб ўйлаган эдик.
"Челси" бизга панд бердими? Ҳа, 100%. Тўғри, улар мухлисларни олиб кетишдан даромад олишади, аммо бир вақтнинг ўзида янги абонемент харид қилиш ва Бокуга чипта биз учун жуда қимматлик қилади.
Шу сабабли 1000 фунт тўлагандан кўра, ўзимиз маршрут танладик ва ажойиб саёхатга отландик.

Қиш ойларида Карс томон йўл олган шарқий экспресс


Жейк ва Кевин саёхат давомида мана шу гўзал жойлардан ўтишади


Жейк ва Кевин 1000 фунтлик самолёт ўрнига туманда юрадиган поездни танлашди



Биз меҳмонхона, поезд ва самолётдан яхшигина пул тежаб қолдик. Отам ва мен бу саёхат учун тахминан 500 фунтдан сарфлаймиз. Бундай йўл тутишимиз "Челси" учун уятли хол бўлиши керак.
Ушбу саёхат ҳақида деярли маълумотга эга эмасмиз. Бу ноодатий йўлни танлаганимиздан хурсандмиз. Саёхат - биз учун ажойиб тажриба бўлади. Айтганча, Туркия орқали Бокуга йўл олган бошқа мухлислар борлигига ишонмайман.

"Dogu Express"даги нонушта


Севган қизим Холлининг фикрича, биз футболга муккасидан кетган инсонлар эканмиз. Балки тўғридир, аммо финални ўтказиб юбориш ниятим йўқ.
Бу менинг мавсумдаги 53-учрашувим бўлади. Ҳозир 27 ёшдаман ва шу кунгача 677та ўйинда бўлганман. Отамнинг учрашувлари меникидан икки баравар кўп бўлса керак. Бу менинг Англия ташқарисидаги 30-меҳмон учрашувим" - дейди Жейк.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+5   
24 май 16:04:05
muslim ermamatov
Mana shu maqolani o'qib bir fikrimga 100 % ishondim. Yani bu O'zbekistonim sen yutqazsang ham yutsang ham men SENGA ISHONIB QOLAMAN. HALI TIRIKMAN VA TIRIK HAM BO'LAMAN. BAR BIR QACHONDIR SEN HAM JAHON CHEMPIONATIGA CHIQASAN XUDO XOXLASA 2022 GA. BILAMAN BAZIDA YUTQAZASAN LEKIN MEN SENGA ISHONIB QOLAMAN. SEN BIZGA G'ALABA VA MAG'LUBIYATNI O'RGATDING. KERAK BO'LSA DURANGLAR O'YNADING LEKIN MEN SENGA ISHONIB VA UMID QILIB QOLAMAN. ILOHIM RAMAZON OYIDA XUDODAN SO'RADIM. ALBATTA SEN CHIQASAN UMID QILAMAN ISHONAMAN VA SENI SEVAMAN VATANIM
+3   
24 май 17:13:35
Real_Chelse
Shunchaki qoyil
+1   
24 май 16:19:53
muslim ermamatov
XULOSA SIZDAN BUYOG'I AVVALO O'ZILARNI VA KLUBLARINGNI SOLISHTIRIB KO'RILAR HA DEB AYBNI QIDIRAVERMASDAN. AFSUSKI MUHLISLIK QILIBSIZKU LEKIN FUTBOL MUHLISI BO'LA OLMABSIZ. FAQATGINA BIR TOMONLAMA MUHLIS BO'LIBSIZ. XULOSA O'ZINGIZDAN SIZLARGA SOG'LIQ OMAD VA BAXT TILAB QOLAMAN
+1   
24 май 16:17:31
muslim ermamatov
SHU BILAN BIRGA KO'P INSOLARRGA MUROJAAT QILMOQCHIMAN. PAKHTAKOR CHIQADIMI? PAHTAKOR CHIQMAYDIMI SENLARNI ISHING BO'LMASIN VAQTI KELGANDA CHIQISHSIN EDI KLUBLARING FAQAT AYBDOR BITTA QILMASDAN. QARS IKKI QO'LDAN CHIQADI. DEMAKKI KLUBLARINGDA HAM AYB BORKI CHIQA OLMADI. QANDAY QILIB DEYSANMI? BILINGLARKI KLUBLARINGDAGI HAMMA 11 FUTBOLCHI HAM HAR O'YINDA BARQAROR O'YNAY OLMAYDI. BIR O'YINDA 11 FUTBOLCHI ZO'R O'YIN KO'RSATSAGINA KOMANDA YUTADI BU YERDA SIZLARGA RONALDU YOKI MESSI YOQ BIR O'ZI HAL QILADIGAN. NEGA PAHKTAKOR RAQIBLARI DARVOZASIGA PENALTI BERILMOQDA CHUNKI KELING TAN OLILAR SIZLARNI KOMANDANGLARDAGI HAMMA 11 FUTBOLCHI HAM HECH BO'LMAGANDA PAHKTAKOR FUTBOLCHILARI DARAJASIDA EMAS. MISOL UCHUN MASHARIPOV QAYERDA PAHKTAKORDAMI? UNGA TENG KELADIGAN O'YINCHI BORMI HOZIR O'ZBEKISTONDA DRIBLLING BO'YICHA ALBATTA YO'Q. AVVALO O'ZILARNI KLUBLARINGDAGI O'YINCHILARNI SOLISHTIRILAR. KLUBLARINGDAN TERMAGA TORTADIGAN NECHTA O'YINCHI MAVJUD JA BORSA 3 YOKI 4 TASI TERMA JAMOAMIZGA TORTADI. AVVALO SHUNI OY'LAB KO'RILARDA KEYING GAPIRLARING. NEGA PAHKTAKORDAN TERMA JAMOAGA KAMIDA 10 DAN ORTIQ NOMZODLAR BO'LADI CHUNKI ULAR O'ZBEK KLUBLARDAGI DAJEEE KO'P O'YINCHILARDAN DAJE KLUBLARDAGI LEGIONERLARDAN HAM YAXSHI.
   
29 май 15:06:33
PREMEAX
Shu xaritada ham O‘zbekistonimni bir burchagi chiqib qolibdi.
   
24 май 16:33:18
Бавария Мюнхен
Nima bo'pti shunga shunchami ? Biz xam ro'za og'iz issiq kunda Anjandan Farg'onaga borib 0:3 ni ko'rib qaytdik
   
24 май 16:06:45
muslim ermamatov
Mana shu maqolani o'qib bir fikrimga 100 % ishondim. Yani bu O'zbekistonim sen yutqazsang ham yutsang ham men SENGA ISHONIB QOLAMAN. HALI TIRIKMAN VA TIRIK HAM BO'LAMAN. BAR BIR QACHONDIR SEN HAM JAHON CHEMPIONATIGA CHIQASAN XUDO XOXLASA 2022 GA. BILAMAN BAZIDA YUTQAZASAN LEKIN MEN SENGA ISHONIB QOLAMAN. SEN BIZGA G'ALABA VA MAG'LUBIYATNI O'RGATDING. KERAK BO'LSA DURANGLAR O'YNADING LEKIN MEN SENGA ISHONIB VA UMID QILIB QOLAMAN. ILOHIM RAMAZON OYIDA XUDODAN SO'RADIM. ALBATTA SEN CHIQASAN UMID QILAMAN ISHONAMAN VA SENI SEVAMAN VATANIM
   
24 май 15:42:14
BarcArsenalJuve
Ajoyib shuncha masofaya, lekin afsus bilan aytaman 54 metr masofa ajratadigan uydagilar ham futbolga tushishmaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг