Бу иш ПСЖ тарихида иккинчи марта содир бўлди
17 авг 2024 11:21
Янгиликлар
Бу иш ПСЖ тарихида иккинчи марта содир бўлди
ПСЖнинг захирадан ўйинга қўшилган уч футболчиси Лига 1 баҳсида гол уришга муваффақ бўлди.
Усмон Дембеле, Брэдли Браколя ва Рандаль Коло Муанилар "Гавр"га қарши 1-тур ўйинида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди.
Уч нафар футболчи захирадан тушиб гол уриши ПСЖ тарихида иккинчи марта содир бўлди. Аввалгиси 1996 йил 3 сентябрь куни ПСЖ "Монпелье"ни таслим (3:0) қилганида содир бўлган. Ўшанда Хулио Дели Вальдес, Леонардо ва Лоран Фурньелар захирадан баҳсга қўшилиб, учрашув масаласини ҳал қилишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар