Брюсселда швецияликлар отиб кетилгани ҳақидаги хабардан сўнг Бельгия - Швеция ўйини тўхтатилди
17 окт 2023 01:22
Янгиликлар
Брюсселда швецияликлар отиб кетилгани ҳақидаги хабардан сўнг Бельгия - Швеция ўйини тўхтатилди
Бельгия ҳамда Швеция терма жамоалари ўртасидаги Евро-2024 саралаш ўйини биринчи бўлимдан сўнг тўхтатилди.
Гап шундаки, 16 октябрь куни кечаси Бельгия пойтахти марказида икки швециялик отиб кетилган.
Айни дамда Бельгия ва Швеция терма жамоалари воқеа содир бўлган жойдан 5 км узоқликда - "Қирол Бодуэн" стадионида ўйин ўтказаётган эди.
Маълум бўлишича, воқеадан хабар топган Швеция терма жамоаси футболчилари иккинчи бўлимда майдонга чиқишни хоҳлашмаган.
Бошқа манбаларнинг хабар беришича, Швеция терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келган швециялик мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун баҳс тўхтатилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар