Бруну: "Рэшфорд голда рақибига ҳалақит қилгани йўқ"

Mirjalol Normatov
14 янв 2023, 20:13
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги голини муҳокама қилди.

Ушбу паллада Каземиронинг пасидан кейин тўп Маркус Рэшфордга борганди, бироқ Маркус тўпга тегмади ва Бруну вазиятдан фойдаланиб, гол урди.

Аввалига Стюарт Эттуэлл ушбу вазиятда аввалига оффсайд белгилади. Кейинчалик қанот ҳаками билан маслаҳатлашиб, голни инобатга олди.

"Мен дарвозага юзма-юз тургандим. Маркус эса менга қараб турди, позициямни сезди. Унинг оффсайдда бўлганини билмагандим. Шундай бўлса ҳам у ҳимоячиларга ҳеч қандай таъсир кўрсатгани йўқ. Бори шу", - деди Бруну.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC