Бруно Гарсия: “Ўзбекистон терма жамоасига жаҳон чемпионатида омад тилайман”

Narzulla Saydullayev
26 июл 2016, 15:32
Юртимизда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
Ушбу Осиё чемпионатида Вьетнам терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб жаҳон чемпиона йўлланмасини қўлга киритди. Вьетнамликлар устози Бруно Гарсия Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги гуруҳи ҳақида фикр билдирди.

- Авваламбор Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман. Мусобақа мезбони Колумбия терма жамоасида индивидуал футзалчилар кўп. Аммо, уларнинг тактикасида муаммолар бор. Португалия ва Панама терма жамоалари жуда ҳам кучли ҳисобланишади. Ўзбекистонга жаҳон чемпионатида омад тилайман”, - дейди Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия.

Жаҳонгир Сотволдиев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia