Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2024
Бруней термаси бош мураббийи Эутропио Россияга қарши ўйин ҳақида гапирди.

Учрашувда Осиё қитъаси вакиллари 11:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

"Бу шармандали мағлубият эмас. Рақибнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда биз футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Футболчиларимда хоҳиш борлигини кўрдим. Даражамизни ошириш учун олдинда ҳали йўлимиз узоқ.

Рақиб жуда кучли. Уларга қарши курашиш ва футбол ўйнаш осон бўлмади. Бу ўйин биз учун жиддий чақирув эди", - деди Эутропио.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sports.ru