Брозович "Интер" билан янги шартномани муҳокама қилмоқда

Alisher
10 апр 2021
Хорватиялик хавбек Марсело Брозович Миланнинг "Интер" клуби билан битимни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

28 ёшли ўйинчи агенти билан ҳамкорликни тўхтатди ва шахсан ўзи "нерадзуррилар" билан музокаралар олиб бормоқда.

Брозовичнинг Милан клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Марсело жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira