

Шотландия Шимолий Кубоги доирасида "Форт Уильям" жамоаси ўз майдонида "Нэрн Каунти" жамоасини 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва 73-ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди. Жамоа 840 кун деганда илк ғалабасига эришди.
"Форт Уильям" Шотландиянинг бешинчи дивизионида ўйнайди. Якунланган мавсумда жамоанинг тўплар нисбатидаги фарқ минус 221ни ташкил қилди.



