Британиялик миллиардер МЮ акцияларининг бир қисмини сотиб олади
11 ноя 2023 14:18
Янгиликлар
Британиялик миллиардер МЮ акцияларининг бир қисмини сотиб олади
Жим Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"нинг 25 фоиз акциясини харид қилади, деб хабар бермоқда BBC Sport.
Келишув ноябрь ойида якунига етказилиши кутилмоқда.
Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"нинг миноритар акциядорига айланиб, клубга 245 миллион фунт стерлинг сармоя киритади. Шу билан бирга, у клубдаги футбол жараёнларига таъсир ўтказмоқчи.
Манбаларга кўра, Рэтклифф ҳозирда "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилаётган Глейзерлар ишига жим қараб туролмайди – у клуб фаолиятида фаол иштирок этишни истайди.
Фикрлар