"Брентфорд" клуб тарихидаги рекорд трансфер бўйича "Вулверхэмптон" билан келишиб қўйди

Omonjon To`xtamirzayev
3 июл 2023, 16:16
Ҳимоячи Натан Коллинз "Вулверхэмптон"дан "Брентфорд"га кўчиб ўтади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар 23 млн фунт эвазига трансферни амалга ошириш борасида келишиб олишган. Футболчи янги клубида тиббий текширувдан ўтиши зарур. Агарда барчаси режадагидек кетса, бу "арилар" тарихидаги энг қиммат келишув бўлади. Июнь ойида "Брентфорд" ўз рекордини янгилаб улгурганди. Ўшанда "Фрайбург" ярим ҳимоячиси Кевин Шаде сотиб олинганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо