"Брентфорд" 22 млн евролик трансферни амалга оширди

Alisher
9 июл 2022
"Брентфорд" "Болонья"дан ёш ҳимоячи Аарон Хикини харид қилди.

Англия клуби Шотландия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Брентфорд" 20 ёшли ўйинчи учун бонуслар билан 22 млн евро тўлади.

Хики Шотландия терма жамоасида Украина (1:3)га қарши ЖЧ-2022 саралашида дебют қилган эди. Унинг ҳисобида миллий жамоада 4та ўйин бор.

Аарон ўтган мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: brentfordfc.com