Брендан Рожерс: "Жамоам билан фахрланаман"

Mirjalol Normatov
22 фев 2021
"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛ доирасида "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз янада хотиржамлашдик. Яхши ўйин намойиш қиляпмиз. Бироқ баъзида рухий ирода кўрсатиш керак бўляпти ва буни уддалай оляпмиз.

Бугун тезроқ ўйнадик. Шунингдек, ҳимояда муаммолар бўлмади. Жамоамдан жуда хурсандман ва улар билан фахрланаман", - деди Рожерс.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal