

Championat.asia маълумотларига кўра, "Пахтакор" футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев Бельгиянинг "Антверпен" жамоаси сафига қўшилмоқда.
20 ёшли Ўринбоев жорий мавсум "шерлар" сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

"Антверпен" Бельгиянинг 5 карра чемпиони бўлиб, машҳур ҳимоячи Тоби Алдервейрелд мазкур жамоа сардори ҳисобланади.



