UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Шуҳрат Муҳаммадиев 1 йилдан сўнг яшил майдонга қайтди!  1 11:33"Ливерпуль" нима учун катта трансферларни амалга оширмайди? Клопп жавоб берди  5 11:15"Арсенал" ўртоқлик ўйинида ғалабага эришди, Нкетиадан хет-трик  1 10:59Роналду унинг голини такрорлаган болакайга совға юборди  7 10:44АПЛ 1195 тест натижаларини маълум қилди  0 10:41Olamsport: Конор яна фаолиятини якунлаганини эълон қилди, UFC 250 турнири натижалари ва бошқа хабарлар  0 10:29Омар Моманидан карикатура: Роналду - биринчи миллиардер футболчи!  7 09:54Андрей Канчельскис: “Хатолар устида ишлаймиз”  11 09:46Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”  2 09:25Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”  2 08:56Улье: “Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди”  2 08:30Дэвис: “Мюллер – “Бавария”нинг бош “ошпаз”и”  1 08:08Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?  3 07:43Саулнинг агенти: “Мижозим билан кўпчилик қизиқмоқда, аммо у топ клубда тўп тепмоқда”  1 07:31Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" - "Герта" 1:0  1

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди Янгиликлар

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали 2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар қилгандик. Унинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди. 

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг