Бразилиялик ярим ҳимоячи Украина фуқаролигини олишга яқин

Eldor Akmurzayev
25 янв 2022, 08:45
“Шахтёр” футболчиси Алан Патрик Украина паспортига эга бўлиши мумкин.

Патрик янги фуқароликни олиш учун етарли муддат мазкур давлатда фаолият олиб борган. Донецликлар уни маҳаллийлаштириш орқали легионерлар лимити билан боғлиқ муаммони ҳал этмоқчи.

30 ёшли ярим ҳимоячи 2011 йил “Сантос”дан “Шахтёр”га ўтган. Футболчи жорий мавсум клуб либосида 20 ўйинда қатнашиб, 4+6 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua