Бразилиялик футболчи Хитой клубига ўтди

Alisher
30 июл 2019
"Спартак" ва "Бэйцзин Гоан" клублари ярим ҳимоячи Фернандо борасида келишиб олишди.

Бу ҳақда рус клуби матбуот хизмати хабар тарқатди. 

27 ёшли бразилиялик футболчи "қизил-оқлар" таркибига 2016 йил ёзида келиб қўшилган эди.

Фернандо фаолияти давомида "Спартак"дан ташқари "Гремио", "Шахтёр" ва "Сампдория" клубларида ўйнаган.

Таянч ярим ҳимоячиси 2012-2013 йиллар давомида Бразилия терма жамоасида ҳам ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcsm_official