Бразилия термаси шифокори: "Неймар ва Данило даволанмоқда. Улар кейинги ўйинда ўйнамайди"

Mirjalol Normatov
25 ноя 2022
Бразилия термаси шифокори футболчилар Данило ва Неймарнинг ҳолати ҳақида гапирди.

Иккала футболчи ҳам ЖЧ-2022нинг 1-тури доирасида Сербияга қарши ўйинда жароҳатланганди.

"Тестлар Неймарнинг ён боғламлари ва суягида кичик жароҳати борлигини кўрсатди. Данилонинг чап тўпиғида муаммолар бор.

Футболчилар даволанишни давом эттиришяпти. Ҳар куни уларнинг ҳолатига баҳо бериб борилмоқда. Улар навбатдаги учрашувни ўтказиб юборишади. Ҳозирги мақсадимиз уларни кейинги ўйинларга тайёрлаш", - деди шифокор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia