Бразилия мураббийи Эндрик ҳақида: "Шу руҳда давом этса Бразилия ва жаҳон футболининг муҳим ўйинчисига айланади"

Alisher
24 мар 2024
Доривал Жуниор Эндрик ҳақида гапирди.

Бразилия терма жамоаси форварди Англия (1:0)га қарши ўртоқлик ўйинида гол урди.

"Вақт бу йигитнинг ким бўлишини кўрсатади. Агар у шу руҳда давом этса Бразилия ва жаҳон футболининг жуда муҳим ўйинчиси бўлишига ишонаман.

У ёш ўйинчиларга хос бўлмаган маҳоратга эгалиги билан ажралиб туради. Умид қиламанки, у ёмон тарафга ўзгармайди", – деди Бразилия терма жамоаси бош мураббийи.


AlisherМуаллиф
Манба: Esporte