"Брайтон" ўз тарихидаги энг йирик трансферни амалга оширди

Mirjalol Normatov
4 авг 2019
Ҳимоячи Адам Уэбстер "Бристол"дан "Брайтон"га ўтди.

Томонлар 4 йиллик шартномага имзо чекишган. Трансфер эса 20 миллион фунтни ташкил қилган. Бу эса "Брайтон" тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Олдинроқ 24 ёшли ҳимоячи "Вулверхэмптон"га ўтиши кутилганди. Бироқ "Брайтон" унга асосий таркибни ваъда қилгани учун футболчи шу клубни танлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal