"Брайтон" мураббийи билан шартнома имзолашни истаган клуб "Брайтон"га қанча тўлаши керак?

Aslanov Jasurbek
17 мар 2024
"Брайтон" товон пулини олмасдан Роберто де Дзербини қўйиб юбормайди.

Олдинроқ, "Барселона" италиялик мутахассисни Хави ўрнига олиб келишни истаётгани маълум бўлган эди. Клуб раҳбариятидагилар бу фикрга қарши эмас.

Каталонияликлар Роберто уларнинг таклифини кўриб чиқишга тайёрлигини билишади, аммо унинг шартномасида 15 млн. евролик товон пули борлигини билишади. "Брайтон" бошқа клублар билан музокараларда ҳам бу нархни камайтирмоқчи эмас.

"Барселона" бунча маблағни тўламоқчи эмас, клубдагилар бу мураббийга бўлган босимни оширади деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, ҳозирги молиявий ҳолатда Каталония клуби бундай харажатга тайёр эмас.

Де Дзербининг "Брайтон" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport