“Брайтон” Кайседонинг ўрнига Франциядан футболчи олиб келди

Alisher
30 авг 2023, 09:19
“Брайтон” навбатдаги трансферни якунлади.

Инглизлар «Лилль» ярим ҳимоячиси Карлос Балебани 27 миллион еврога сотиб олди. Томонлар беш йиллик келишувга эришдилар. Карлос “Брайтон”га 127 миллион еврога сотиб юборилган Мойсес Кайседонинг ўрнига олиб келинди.

Балеба ўтган мавсум Лига 1 да дебют қилганди. У жамоаси сафида 19 та учрашувда майдонга тушган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com