Браво "Бетис"да қолишга тайёр
22 мар 2024 15:31
Янгиликлар
Браво "Бетис"да қолишга тайёр
"Бетис" дарвозабони Клаудио Браво клуб билан шартномасини узайтирмоқчи.
Чилилик футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
"Мен вазиятга некбинлик ва хотиржамлик билан ёндашаман.
Узоқ муддатли истиқбол ҳақида ўйламаслигимни бир неча бор айтганман, аксинча, мен ҳар кунимдан завқланишга ҳаракат қиламан, шунингдек, содир бўлаётган ҳамма нарсани аниқ идрок қилиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
"Бетис"га ўтганимда бир йилга келишни ният қилгандим, июнь ойида аллақачон тўрт йил бўлади ва бу вақт давомида мен учун асосийси, ҳар қандай вазиятда бор кучимни беришга ҳаракат қилиш бўлган", – деди Браво.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар