

Унда пойтахтнинг "Odil Junior" жамоаси, Одил Аҳмедовнинг кечаги муваффақиятидан ўрнак олган ҳолда, ҳал қилувчи учрашувда "Локомотив Бойсун" жамоасини мағлубиятга учрата олдилар.
2007 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги ўйинда, "Локомотив Бойсун" Самарқанднинг "Шердор" жамоасини мағлуб этиб финалга йўл олди, 3:1. Иккинчи финалчи номи "Тошкент Сити" ва "Шўрчи" жамоалари ўртасида кечган ўйинда аниқланди. Унда пойтахтликлар 5:2 ҳисобида зафар қучдилар.
Эртага финал ва 3-ўрин учун баҳслар бўлиб ўтади. Унда мезбонлар "Тошкент Сити" жамоасига қарши бош соврин учун курашсалар, "Шўрчи" ва "Шердор" учинчи ўрин кимга насиб этишига ойдинлик киритадилар.
















