

"Лилль" ҳимоячиси "Ньюкасл" вакилларига фаолиятини "Милан"да давом эттиришни хоҳлашини айтди ва Англия клубининг таклифини рад этди.
Ўйинчининг атрофидаги инсонлар "Милан" вакиллари билан февраль ойида учрашишди. Ўшанда томонлар ёздаги трансфер борасида оғзаки келишувга эришишганди. "Милан" энди "Лилль" билан келишиши керак, ўйинчи учун французлар 40 млн евро атрофида сўрамоқда.
Ботман "Лилль"га босим ўтказмоқда ва "Милан"га ўтиши амалга ошишини истамоқда.
22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



