UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Бошкович учун бурилиш нуқтаси. "Сўғдиёна" иштахаси очилган "шерлар"ни юта оладими? Янгиликлар

Бошкович учун бурилиш нуқтаси. "Сўғдиёна" иштахаси очилган "шерлар"ни юта оладими?

Бугун кечаги дербидан қолишмайдиган яна бир учрашув кутиб турибди.

Жиззахда иккита бир-бирига муносиб жамоалар қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. "Сўғдиёна" бироздан сўнг "Пахтакор"ни ўз майдонида қабул қилади. Ўйиннинг аҳамияти икки жамоа учун ўта юқори. Қайсидир маънода "Нефтчи" ва Левченкодаги каби вазият дея оламиз. Фарғоналиклар кеча дербида бурилиш қила олишди ва биринчи ғалабани қўлга киритишди. Иван Бошкович учун ҳам айнан шу баҳс чаппасига кетаётган ишларга бироз юпанч бўлиб бериши мумкин. 

Мавсум старти. "Шерлар" иштахаси очилди

"Пахтакор" кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг қолдирилган 1-тур учрашувида "Машъал"ни йирик ҳисобда ютди. Эътибор беринг рақиб "Машъал" эди. Бу жамоа эса ўтган турда Жиззахда "шерлар"нинг бугунги рақибини сенсацион тарзда доғда қолдириб қайтганди. Бу эса футболчиларнинг иштахасини яна очиб юборгани тайин. Улар Жиззахга кўтаринки кайфиятда келишди. 

Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" турнир жадвалида охирги поғонада бормоқда. Кетма-кет тўртинчи мағлубият эса аҳволни баттар оғирлаштиради. Шу боис бугун уларда ортга йўл қолмаган. "Бўрилар" Қаршида "Насаф"га (0:1), уйда "Навбаҳор"га (2:3) ва "Машъал"га (0:1) имкониятни бой берди. 

Қизиқ факт

"Сўғдиёна" ўз уйида 4 йилдан буён пойтахт клубидан 3 очко тортиб ололмаяпти. Жамоа охирги маротаба Улуғбек Бакаев даврида 2021 йил рақиби устидан ғалабани тантана қилган.

Суперлига-2021.

23-тур

"Сўғдиёна" - "Пахтакор" 1:0

Гол: Шаҳбоз Жўрабеков 53

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5.Аюбҳон Нўмонов, 6. Искандар Шойқулов (, 18. Дарко Станоевич, 70) , 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Саҳоб Рашидов, 89), 11. Жасур Ҳасанов (28. Эргаш Исмоилов, 89), 17. Шаҳбоз Жўрабеков, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (20. Баҳодир Насимов, 76), 31. Лука Чермель, 93. Марко Колакович

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 15. Жасур Ҳакимов,  25. Нодир Қўйбоқов,  63.  Асилжон Бегимқулов,  88. Муҳсин Базаров

"Пахтакор": 25. Элдорбек Суюнов, 8. Азизбек Турғунбоев ( 63. Муҳаммадали Ўринбоев, 88), 11. Боян Матич, 14. Ҳумоюнмирзо Иминов ( 9. Шерзод Темиров, 77), 16. Марлен Чобанов, 17. Достон Ҳамдамов (99. Пўлатхўжа Холдорхонов, 88) 21. Аброрбек Исмоилов, 23. Шерзод Аъзамов (19. Шароф Муҳиддинов, 21), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 88. Шаҳзод Азмиддинов

Захира: 35. Санжар Қувватов, 5. Анзур Исмоилов, 10. Драган Черан,  36. Аббос Эргашбоев

Жамоалар тақвими

"Сўғдиёна" Суперлигада 12 апрель куни "Динамо" меҳмони бўлса, 20 апрель куни Олмалиқда ОКМК билан тўқнаш келади. Ойни Жиззахда "Андижон"га қарши баҳс билан якунлайди.

Педру Морейра шогирдларини водий клублари билан ўйинлар кутмоқда. 13 апрель Тошкентда "Андижон", 19 апрель Фарғонада "Нефтчи", 27 апрель уйда "Шўртан" билан ўйинлар бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика