UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади Янгиликлар

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.31-бандида учрашув вақтида техник зонада клуб расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга футболчиларга кўрсатма бериш ҳуқуқи берилган.

Лига бундай қарорга ноаниқликлар кўпайиб кетганидан сўнг келган. Нормал ҳолатда клуб бош мураббийи ўзига тегишли барча мажбуриятларни амалга ошириши лозим. Жумладан, ўйин давомида футболчиларга кўрсатма беришдан тортиб, жамоа билан боғлиқ ОАВ саволларига жавоб қайтариш шулар жумласига киради. Лига ва Ассоциация ўртасидаги келишув асосида Суперлига клубини бошқараётган мутахассис тегишли лицензияга эга бўлиши шарт. Айрим ҳолатларда бош мураббийдан ўзга шахснинг учрашув давомида бир неча бор намоён бўлиши футбол яхлитлиги масаласини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, ОАВ клуб билан боғлиқ саволларни барчаси учун жавобгар бўлган мутахассисга эмас, де юре унинг вазифасини бажараётган ўзга мутахассисга беришга мажбур бўлади.



Про лицензияси учун ўқув курсларининг кечикиши сабаб Лига 2024 йилнинг 1 март куни Суперлига клубларига расмий мурожаат билан чиққан ҳамда клубда бош мураббий вазифасини де факто эҳтимолий бошқа шахс амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда расмий маълумот бериши, эвазига Лига мазкур шахсга техник зонада эркин ҳаракатланиш ҳамда матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишини маълум қилганди. Жумладан, "Локомотив" Ёрқин Назаров эмас, Александр Стоймировичга шундай ҳуқуқ берилишини сўради. "Бунёдкор" эса хорватиялик мутахассис истеъфога чиққач, бош мураббий вазифасини Анвар Ғофуровга ишониб топширди, Лига рўйхатидан эса Сергей Арслоновни бош мураббий сифатида ўтказди. 

"Сурхон" Февзи Давлетовни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказган. Матбуот анжуманларида ҳам айнан у иштирок этиб келмоқда. Бироқ "Сурхон" иштирокидаги сўнгги учрашувларда Давлетовдан кўра кўпроқ Станислав Кудряшов футболчиларга кўрсатма бераётгани Лига комиссарлари билдиргисида акс этган. Огоҳлантиришларга қарамай, Кудряшов регламент қоидаларини бузиб келаётгани учун унинг иши тегишли қўмитага оширилади. 

"Сурхон" клубидан эса вазиятга ойдинлик киритиш сўралади. Мазкур ҳолатда Лига клубнинг ички ишларига аралашмайди, бироқ расмий учрашув давомида регламент талабларига тўлиқ риоя этиш сўралади. Клубда де факто бош мураббий Давлетовдан ўзга шахс бўлса, Лига бу ҳақда расман хабардор этилиши ва ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманларида ҳам айнан ўша шахс иштирок этиши шарт ҳисобланади.  

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Про лицензияси учун янги ўқув курси старт олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика