

Габонлик футболчининг хизматларига "Гуанжоу Эвергранд" қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, томонлар трансфер нархини келишиб олишган. "Боруссия" 28 ёшли футболчи сотувидан 72 млн. евро ишлаб олади.
Ўтган йилнинг ёзида Обаймеянг хизматларига "Тяньцзинь Цюаньцзянь" қизиқиш билдирган эди, аммо трансфер амалга ошмаган.



