"Боруссия М" ҳимоячиси "Боруссия Д" билан шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
4 апр 2023, 10:32
У ёзда жамоасини бепул тарк этади.

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Рами Бенсебайни Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги келишув бир неча кун аввал имзоланган. Жазоирлик футболчи ёзда эркин агент сифатида "асаларилар"га ўтади.

27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal