"Боруссия" футболчиси клубдаги 7 йилдан кейин Дортмундни тарк этишга қарор қилди
29 май 2023 10:26
Янгиликлар
"Боруссия" футболчиси клубдаги 7 йилдан кейин Дортмундни тарк этишга қарор қилди
"Боруссия Дортмунд" футболчиси Рафаэль Геррейру "арилар" сафини тарк этади.
Португалиялик футболчи жамоа сафини эркин агент сифатида тарк этади.
"Боруссия" футболчига янги шартнома таклиф қилган, лекин Геррейру бошқа жамоада, янги чақирув, янги ҳолатда ўзини синаб кўришни истайди.
Маълумотларга қараганда, футболчига Мадриднинг "Атлетико" ва А Сериянинг бир қанча клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Геррейру Дортмунд сафида 2016 йилдан буён тўп тепади.
Фикрлар