“Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси оғир жароҳатдан фориғ бўлди

24 апр 2020, 08:19
Томас Дилэйни сафга қайтди.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Томас Дилэйни 2019 йил ноябрида орттириб олган жароҳатидан қутулди. Футболчи Евро-2020 саралаши доирасида Ирландия—Дания (1-1) учрашувида жароҳат олганди. Даниялик футболчининг сафга қайтиши учун 5 ой керак бўлди.

28 ёшли футболчи жорий мавсум “Боруссия” сафида 9 та ўйин ўтказган.


Манба: Bild.de