

“Мен Холанднинг асосий таркибда майдонга тушишини биринчилардан бўлиб хоҳлайман. Бироқ сиз шунчаки унинг ҳозирги жисмоний ҳолатидан бехабарсиз. Сизда бу ҳақида маълумотлар йўқ. Бундай ҳолатларда ақлли бўлиб қолишимиз керак. У эндигина 19 ёшда. Эҳтиёткорликни сақлаб, мавсум аввалидаги жароҳатларини эслаш керак”, — дейди Фавр.
Эслатиб ўтамиз, Холанд Бундеслигадаги дастлабки 4 та ўйинида захирадан ўйинга қўшилиб, 8 та гол урди ва рекорд ўрнатди.



