“Боруссия Д”нинг янги футболчисида ўсимта аниқланди

Eldor Akmurzayev
19 июл 2022, 07:55
“Аякс”дан “Боруссия Д”га ўтган Себастьян Алле мавсумолди тайёргарлик жараёнида қатнашолмайди.

28 ёшли форвард машғулотлардан кейин ўзини ёмон ҳис этган. Тиббий текширувлар натижасида унинг уруғдонида ўсимта аниқланган. Яқин орада у қайта текширувдан ўтади.

Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар ивуарлик ҳужумчини 31 млн евро эвазига харид қилишган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de