«Боруссия» Д – «Бенфика». Ройс ўйинни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
5 мар 2017
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Германия чемпионатининг 23-турида «Байер»га қарши ўйинда (6:2) жароҳат олди.
27 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Бенфика»га қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Германия клуби устози Томас Тухель маълум қилди.

«Боруссия» – «Бенфика» учрашуви 8 март куни тунда бўлиб ўтади. Бу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда «Бенфика» ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/RNBVB