“Боруссия Д” 22 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди

Eldor Akmurzayev
3 май 2022
“Фрайбург” аъзоси Кевен Шлоттербек “Боруссия Д” аъзосига айланди.

22 ёшли немис билан келишув 2027 йил ёзига қадар тузилган. Шартнома 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб ўз кучига киради.

Шлоттербек жорий мавсум “Фрайбург” сафида 35 баҳсга қатнашиб, 4+2 натижа кўрсатди. У 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида “Унион Берлин”да ўтказган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de