"Борнмут" ва "Лутон Таун" ўртасидаги тўхтаб қолган ўйин қайта ташкил этилади
21 дек 2023 12:52
Янгиликлар
"Борнмут" ва "Лутон Таун" ўртасидаги тўхтаб қолган ўйин қайта ташкил этилади
Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган "Борнмут" – "Лутон Таун" учрашуви кейинроққа қолдирилган ва у бутунлай бошқатдан ўйналади.
16 декабрь куни бўлиб ўтган учрашув ҳимоячи Том Локьер ҳушини йўқотгани учун тўхтатилди ва якунда ўйин якунланмай қолди. Кейинчалик маълум бўлишича, футболчида юрак хуружи кузатилган.
Ўйин санаси тегишли томонлар билан маслаҳатлашилганидан сўнг эълон қилинади.
Фикрлар