

Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, томонлар келишувга жуда яқин. Келгуси 24 соат ичида уругвайлик футболчи Англияга етиб келиши ва инглизлар билан шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Қайд этилишича, "Борнмут" мавсум якунида Виньяни сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Агар жамоа хоҳласа, футболчини 15 миллион еврога сотиб олади.
Эслатиб ўтамиз, Винья анчадан бери "Рома" бош мураббийи Жозе Моуринонинг режаларидан ташқарида қолмоқда. Жорий мавсум уругвайлик футболчи Италия чемпионатида атиги учта ўйин ўтказди. “Борнмут” айни дамда Англия Премьер-лигасининг қуйи поғоналарида бормоқда.



