"Борнмут" "Ливерпуль"га Филлипс учун 7 миллион евро таклиф қилмоқчи

Alisher
13 май 2022
"Борнмут" "Ливерпуль"га ҳимоячи Натаниэль Филлипс бўйича таклиф бермоқчи.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

25 ёшли футболчи 2022 йилнинг январидан бери "Борнмут"да ижара асосида ўйнамоқда. Клуб ўйинчи билан тўлақонли шартнома имзолаш учун 7 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Филлипс 2021/22 йилги мавсум Борнмут клуб сафида 18та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur