Борди, кўрди, забт этди... Равшан Элибоев Қозоғистон чемпионатида турнинг энг яхши футзалчиси бўлди

Mirjalol Normatov
22 фев 2022
Яқиндагина "Локомотив"дан Қозоғистоннинг "Каспий" жамоасига ўтган дарвозабон Равшан Элибоев мамлакат чемпионатининг 15-турининг энг яхши футзалчиси бўлди.

Ўзбекистонлик посбон тур доирасидаги икки ўйинда чемпионат етакчиси, дунёнинг энг яхши дарвозабони Игита ҳаракат қиладиган "Қайрат"га қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳамда 3:5 ҳисобидаги мағлубият қайд этди.

"Каспий" посбонига ушбу ўйинларда 33 бора аниқ зарба берилган ва у буларнинг 29тасини қайтарди.

Дастлабки ўйинда Элибоев 18 сэйв қайд этди ва атиги бир марта гол қўйиб юборди. Иккинчи ўйинда у гарчи бир бўлим ўйнаган бўлса-да, 14 зарбанинг 11тасини қайтарди. 


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia