Бонуччи тез орада "Унион" футболчисига айланади

Sherzod Nurmatov
31 авг 2023
Берлиннинг "Унион" клуби Туриннинг "Ювентус" жамоаси марказий ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг трансфер қилишига бир қадам қолди.

"Sky Sport Italia" нашрининг хабар беришича, Германия жамоаси 36 ёшли фахрийни таклиф қилишга жуда яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччи аввалроқ "Унион"га ўтиш эҳтимоли камлигини айтганди. Кўринишидан, Леонардо "Ювентус" раҳбарияти босими остида берлинликларнинг бир йилга мўлжалланган шартнома таклифини қабул қилишга қарор қилган.

Бонуччига Италия А Сериясида "Рома" ва "Лацио" каби клублар ҳам қизиқиш билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, италиялик футболчи фаолияти давомида тўрт марта скудетто ютган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia