Бонуччи А Серияга қайтяпти

Aslanov Jasurbek
24 дек 2023
Леонардо Бонуччи А Серияга қайтишга яқин турибди.

36 ёшли ҳимоячини харид қилиш учун "Рома" курашмоқда. Клуб спорт директори Тиагу Пинту ва футболчининг агенти Алессандро Луччи ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.

Томонлар ҳозирча келишиб олишгани йўқ, бироқ катта эҳтимол билан трансфер амалга ошади.

Айни дамда Бонуччи Германиянинг "Унион" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Get Italian Football News