

30 ёшли Бонавентура олти мавсум давомида “Милан” шарафини ҳимоя қилди. У 2014 йили “Аталанта”дан “Милан”га кўчиб ўтган, трансфер суммаси 7 миллионе еврони ташкил этганди. У 2013 йилдан буён Италия термасига жалб этилмоқда.
Жорий мавсумда хавбек А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушди. Учта гол уриб, бешта голли узатмани амалга оширди. Чемпионат якунига кўра “Милан” 6-поғонадан жой олди.
Илгарироқ футболчи “Рома” билан икки йиллик битимга имзо чекиши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Унга кўра футболчи римликлар сафида йилига 2 миллион евро маош олиши айтилганди.



