"Болтон" "Манчестер Юнайтед"нинг 18 ёшли ҳужумчисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
20 янв 2023, 17:08
МЮ ҳужумчиси Шола Шортайр фаолиятини "Болтон"да давом эттиради, деб хабар берди клуб расмий сайти.

18 ёшли англиялик билан шартнома мавсум охиригача мўлжалланган.

Шортайр жорий мавсум АПЛда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Англия Лига Кубогининг 3 та ўйинида ҳам гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com