UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси  2 12:35B ПРО-лига. 24-тур натижалари  0 12:12Olamsport: Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати, шахматчимиз афсонавий Анандга қарши ўйнади ва бошқа хабарлар  0 11:54Coca Cola Суперлига, 22-тур ҳакамлари эълон қилинди  7 11:42"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар  3 11:17Ларссон Ибрагимовични ортда қолдирди  2 11:12Морено: "Де Хеа ўйинни давом эттиришни хоҳлаганди"  1 11:02Сингапур - Ўзбекистон. Энг яхши футболчи ким бўлди? (сўровнома)  238 10:53Италия 80 йил олдинги натижасини такрорлади  5 10:41Аёллар футболи. Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳсларида ишлайдиган расмийлар  0 09:50Кассиаро Гибралтарнинг Евро-2020 саралашидаги илк голини урди. У 3 та гол билан терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди   1 09:50Ўртоқлик ўйини. Жазоир - Колумбия 3:0  3 09:45Евро-2020 саралаши. Финляндия - Арманистон 3:0  0 09:44“Ювентус” Дибалага янги шартнома таклиф қилади   2 09:43Евро-2020 саралаши. Лихтенштейн - Италия 0:5  0

Болбойлар қандай пайдо бўлганини биласизми? (мақола) Янгиликлар

Болбойлар қандай пайдо бўлганини биласизми? (мақола)

Болбой пайдо бўлишига бир инсон сабаб бўлган.

1902 йил, "Шеффилд Юнайтед" - "Бери" ўйини.


Бу видеода ҳаммаси ажойиб: Чарли Чаплин ва Бастер Кит фильмлардаги мусиқа, 117 йил аввалги мухлислар, тезлиги ҳозиргидан қолишмайдиган футбол, фақатгина майдоннинг маълум бир қисмини суратга олаётган камера ва худди биринчи профессионал ўйинини ўтказаётган "Бери" дарвозабони.

Роликдаги энг қизиқ қаҳрамон - посбон, фақат видео охирида пайдо бўладигани. У катта қорнини яшириб турадиган иштонини киндигидан тепароққа кўтариб қўйди ва бор кучи билан тўпни ўйинга киритди.

Бу Уильям Фулк, тарихдаги энг йирик дарвозабон. Унинг бўйи 193 см, вазни 152 кг бўлган.

Фулк 1874 йил Англиянинг Доули (ҳозирги номи Телфорд) шаҳарчасидадунёга келган. Бу ерда бошқа йирик инсон ҳам дунёга келган. 18 аср охирида бу ерда Уильям Болл яшаган. У Британиянинг энг оғир инсони эди: Бўйи 175 см, вазни эса 250 кг.

Фулк мактабдан сўнг кончи сифатида ишлай бошлаган ва маҳаллий жамоада тўп тепарди. Бир марта у ўйнайдиган жамоа учрашувига Derby Daily Tepegraph газетаси мухбири келади: "Тўлачадан келган йигит ўзгача эди, унда юқори савияли посбон бўлиш имконияти бор". Газетадаги бу ёзувдан ўнг бир нечта клуб унга қизиқа бошлади, "Шеффилд Юнайтед" эса Фулкни тезда ўз сафига қўшиб олди. Бу клуб 19 ёшли йигит учун 20 фунт тўлади.


Фул биринчи мавсумдаги 30та ўйиндан 29тасида иштирок этди ва яна журналистлар мақтовига сазовор бўлди: Scottish Sport газетаси ниҳоят ҳужумчиларни қўрқита оладиган дарвозабон пайдо бўлганидан хурсанд бўлди ва қуйидаги гапларни ёзди: "У ўзи истаса дарвоза устига чиқа оладиган новча инсонлардан бири. У жуда йирик, аммо етарли даражада чаққон".


Фулк кейинги тўрт йил ичида бор-йўғи 3та учрашувни ўтказиб юборди ва ажойиб ўйини билан янги шартномага муносиб кўрилди: Унинг ҳафталик маоши 4 фунт бўлди ва ёзги таътил вақтида ҳам тўловлар тўхтатилмади. Бундан ташқари меҳмондаги ғалаба учун футболчиларга 10 шиллинг (1 фунт - 12 шиллингга тенг), уйдаги муваффақиятга эса 5 шиллинг тўланган. Муҳим учрашувларда қозонилган ғалабаларга катта бонус бериларди (5 фунт).

Ҳозир бу рақамлар кулгили кўриниши мумкин, аммо футболчилар ўша пайтда ҳам қолганлардан бойроқ бўлган: Оддий ишчи ҳафтасига 1 фунт топарди, шифокор, дипломат ва олимлар тахминан 2,5 фунт. Фулк фаолиятига 10 йил бўлмасдан дўконча ва қовоқхона сотиб олди.


1896/97 мавсумда "Шеффилд" (дубль қайд этган "Астон Вилла"дан кейин) иккинчи ўринни эгаллади, Фулк бор-йўғи 29та гол ўтказиб, лига рекордини ўрнатди (ҳозир бу рекорд "Челси"га тегишли - 2004/05 мавсумда 15та гол). Ўшанда Уильям терма жамоа сафидаги ягона учрашувида майдонга тушган. Англия Уэльс дарвозасига жавобсиз тўртта гол урганди, бироқ Фулкни бошқа учрашувларга чақиришмади. Sheffield Daily Telegraph газетаси буни чиройли тушунтирди: "Афсуски, Фулк тўсинга осилиш одатини йўқотмади, шунба куни дарвоза иккига бўлиниб кетди. У ўзини яхши кўрсатди, бироқ навбатдаги ўйинларга эҳтиёткорроқ инсонлар чақирилса керак".


1895 йилда Фулкнинг вазни 80 кгдан ортиқроқ эди, аммо кейинги йилларда вазн деярли икки бараварга ошиб кетди. Ўшанда мухлислар унга "Бақалоқ" лақабини беришди, кейин ажойиб ибора пайдо бўлди: "Пирогни ким еб қўйди?" Футболчилар Уильямни лақаби билан чақира бошлашди, аммо посбон хафа бўлмади: "Қарши эмасман, хоҳлаганича чақиришсин, фақат тушликка таклиф қилишни унутишмасин".


"Шеффилд" айнан "бақалоқ" Фулк билан биринчи совринни қўлга киритди: 1898 йилда клуб тарихда илк бор Англия чемпиони бўлди, бир йил ўтиб эса Кубок қўлга киритилди. Бундай муваффақиятлар Фулксиз қўлга киритилмаган бўларди: Жамоа ўзининг энг яхши мавсумида 31та гол ўтказиб юборди (фақат иккинчи ўринни эгаллаган "Сандерленд"да битта тўп кам эди), мухлислар Фулкни Британиянинг энг яхши футболчиси деб аташди, журналистлар эса мақташда давом этишди: "Ўлчамларига қарамасдан, у тез ҳаракат қилади ва ўнг қўли билан тўпга кувалдадек зарба беради" - деб ёзганди Athletic News газетаси.

Баъзида жамоага адолатсизлик қилишса, Уильямнинг ўзи ҳам қўли кувалдага айланишини истаб қоларди. 1902 йилда "Шеффилд" Кубокда "Саутгемптон"ни мағлуб этаётганди, аммо баҳс якунланишига икки дақиқа қолганда баҳсли гол урилди (ёзишларича, у ерда офсайд бўлиши мумкин экан). Фулк ғазаб отига минди ва ҳакамни ўлдириб қўйишига оз қолди: У қип ялонғоч холда реферини қувиб кетди, бироқ ҳакам кийиниш хонасидаги шкафчалар устига чиқиб, қутилиб қолди. Дарвозабонни қийинчилик билан тинчлантиришди.

"Шеффилд" иккинчи учрашувда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди ва иккинчи марта совринни қўлга киритди.


Фулкдан фақат унинг феъли туфайли қўрқишмаган: Бир марта у "Шеффилд Уэнсдей" форварди Лори Белла устига йиқилиб, уни эзғилаб қўйишига оз қолган. "Бу бахтсиз воқеа эди. Иккимиз ҳам тўпга сакрадик ва майдонга йиқилдик. Бироқ унинг омади келмади - у тагимда қолиб кетди. Ҳеч қачон ўша чеҳрани унутмайман, у худди ўликка ўхшарди" - деб эслайди посбон.


Мухлислар узоқ вақт давомида дарвозабон билан фахрланишди, аммо вазн ортиқчалик қилиб қолганида бу муҳаббат якунланди. Фулк пастдан берилган зарбаларни катта қийинчилик билан қайтара бошлади, 1904 йилда "Бери"дан 7та тўп ўтказиб юборди ва кейинги ҳар бир баҳсда ишқибозлардан ҳақоратлар эшитди.


1905 йилда "Шеффилд" Фулкнинг маошини оширди ва посбон жамоани тарк этди. Ўша йили "Челси" пайдо бўлди. Ҳали Роман Абрамович йўқ эди, аммо орзулар катта бўлган: Клуб Фулкга истаган ҳамма нарсасини берди ва "Шеффилд"га 50 фунтлик чек ёзиб берди. Бекорга эмас: "Челси" иккинчи дивизионда учинчи ўринни эгаллади, янги жамоа 35та учрашувда 28та гол ўтказиб юборди, Уильям тушмаган 6та баҳсда эса 17та тўп олиб чиқилди.

Фулкнинг ажойиб статистикаси "Челси" раҳбарларининг ажойиб ғояси билан боғлиқ: Раҳбарият дарвоза ортига икки нафар озғин йигитларни қўйишди ва улардан чиқиб кетган тўпни олиб келишни сўрашди.

Бир йил ўтиб Фулк кетганидан сўнг, дарвоза ортидаги йигитларни ҳам олиб ташлашди. "Челси"га ўйин тезлиги пасайгандек кўринди. Шунда ёрдамчиларни қайтаришди.

Болбойлар шундай пайдо бўлган ва 1920 йилдан бошлаб улар Англиянинг барча стадионларида тўп олиб кела бошлашди.

Фулк яна бир мавсумни "Брэдфорд"да ўтказди, аммо дарвозада ҳаракат қилиш қийинлигини ҳис қилди. У фаолиятини 33 ёшида якунлади, Шеффилдда каттароқ дўкон сотиб олди ва 1910 йилда полиция келмагунича ўз қовоқхонасида шаробхўрлик қилди. Собиқ посбондан ўйинга пул тикилган 45та тўлов қоғозини топишди. У эса бу қоғозлар ўзиники эмаслигини айтди, бироқ ишонишмади.


Фулкка оммавий муассасаларни бошқариш таъқиқланди, олти йил ўтиб у жигар циррозидан вафот этди (42 ёшда).

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг