

Ушбу футбол мусобақасининг навбатдагиси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Мирзо Улуғбек” дам олиш оромгоҳида бўлиб ўтди. Мусобақада оромгоҳда дам олаётган болалар фаол иштирок этишди.
Болажонлар жамоаларга бўлинган ҳолда яшил майдонда беллашдилар. Мусобақа якунида ғолибларга ЎФА томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.




