

Тошкентда жамоалар кўплиги сабаб мусобақа Шаҳар чемпионати ва Шаҳар биринчилигига бўлинган.
Шаҳар чемпионатининг 14 турида «Локомотив-А» уйда «Бунёдкор-В» клубига қарши майдонга тушди.
«Локомотив-А» ўз майдонида бешта ғалаба ва икки мағлубият натижасини қайд этди. 2000 йилда таваллуд топган болаларимиз ўз тенгдошларини йирик 5-0 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.
“Локомотив-А” 18 турни сафарда “Чилонзор” клубига қарши ўтказади.


