Бобуржон Акбаров Малайзия клуби билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
4 янв 2017
Ўзбекистонлик ҳимоячи Бобуржон Акбаров фаолиятини хорижда давом эттиради.

2016 йил олий лигада "Андижон" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Малайзиянинг "Куала-Лумпур" клуби билан шартнома тузди. Футболчи премьер-лига клуби билан бир йиллик шартномага имзо қўйди. Бобуржон Акбаров ўтган мавсум олий лигада 24та ўйинда майдонга тушиб 4та сариқ карточка олганди.

Ўтган мавсум "Куала-Лумпур" Малайзия премьер-лигасида (биринчи дивизион) 5-ўринни эгаллаганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia