

Муросасиз кечган баҳсдан сўнг “Локомотив” жамоаси футболчиси Бобур Йўлдошев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Насаф” жамоаси турнир жадвалида бекорга учинчи ўринда бормаяпти. Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол қилиб бироз хотиржамликка берилдик ва ҳимоядаги қўпол хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 2та тўп олиб чиқдик.
Иккинчи бўлимда йўқотадиган ҳеч нарсамиз бўлмагани учун ҳужумга ўтдик ва ҳисобни биттага оширдик. Олдинга ўтиб олганимиздан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик ва ғалабани қўлга киритдик”, - дейди “Локомотив” футболчиси Бобур Йўлдошев.
Жаҳонгир Сотволдиев


