UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Суперлига. "Бобур Арена"да бешинчи ўрин учун кимнинг иши беш бўлади? Янгиликлар

Суперлига. "Бобур Арена"да бешинчи ўрин учун кимнинг иши беш бўлади?

Теглар :  АндижонОКМК
Турнинг марказий учрашуви бўлиш учун дерби ёки "мумтоз" футбол бўлиши шарт эмас.

Бу жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни, мезбонлар фактори, натижанинг асосий планга чиқиши ҳақиқий марказий мақомни беради. 

Андижон

Суперлига. 23-тур

28/10/2023, 16:00

1
:
0
Тугади

ОКМК

Хуршид Ғиёсов - 18'

45'
90'
17'  Владимир Бубанья
32'  Рубин Хебай
34'  Фарҳод Бекмуродов (Леван Арвеладзе)
68'  Армин Бошняк (Абдураҳмон Комилов)
68'  Сардор Азимов (Суҳроб Бердиев)
68'  Илҳом Абдуғаниев (Сардор Абдунабиев)
86'  Илҳом Алижонов (Шаҳбоз Эркинов)
18'  Хуршид Ғиёсов
80'  Хуршид Ғиёсов
89'  Виталий Денисов
89'  Хуршид Ғиёсов (Дилшод Аҳмадалиев)
90'  Миржаҳон Мираҳмадов (Мурат Ерматов)
90'  Сардор Раҳмонов

Бешинчи ўрин учун кимнинг иши беш бўлади?

Турнир жадвалида айни пайтда ОКМК 36 очко билан 5 -ўринни, "Андижон" 34 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Бугунги ғалаба орқали мезбонлар бешинчи ўринга кўтарилиб олиши, ОКМК бир поғона пастга тушиши мумкин. Қосимов жамоасининг эҳтимолий ғалабаси вақтинча 4-ўринга олиб чиқади ва "Нефтчи"нинг натижасини кутади.  

"Андижон"нинг кейинги ўйинлари:

24-тур. "Қизилқум" - "Андижон"

25-тур. "Турон" - "Андижон"

26-тур. "Андижон" - "Бухоро"

ОКМКнинг навбатдаги ўйинлари:

24-тур. ОКМК- "Турон"

25-тур. "Бухоро" - ОКМК

26-тур. ОКМК - "Насаф"

"Бобур Арена"да "бургутлар" қирол. ОКМК меҳмонда мағлуб бўлмаяпти 

"Андижон" иккинчи даврада ўз майдонига қайтганидан бери ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. "Бургутлар" "Бобур Арена"даги сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида ғалабани бегона қилгани йўқ. Жамоа мезбон мақомида сўнгги бор 5 май куни "Сўғдиёна"га 3 очко совға қилган эди. Охирги 3та ўйинда чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор", "Пахтакор" ва Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" таслим қилинди. 

"Андижон" мезбон мақомида кимлар билан ўйнади?

"Андижон" - "Қизилқум" 2:0

"Андижон" - "Турон" 2:1

"Андижон" - "Насаф" 0:0

"Андижон" - "Сурхон" 0:0

"Андижон" - "Олимпик" 2:1

"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1

"Андижон" - "Пахтакор" 1:0

Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК эса меҳмонда сўнгги бор 24 июнь куни Қаршида "Насаф"га имкониятни бой берган. Шундан сўнг кетма-кет 5та учрашувда "кончилар" сафардан камида 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлишнган.

"Сўғдиёна" - ОКМК 1:2

"Бунёдкор" - ОКМК 1:1

"Навбаҳор" - ОКМК 0:0

"Пахтакор" - ОКМК 2:2

"Қизилқум" - ОКМК 1:2


12 йиллик серия якунига етадими?

Жамоалар шу кунгача Андижонда 11 маротаба тўқнаш келишган. Мазкуру учрашувларда кичик устунлик ОКМК томонида 6 ғалаба. "Андижон" ўз майдонида рақибини фақат 4 маротаба мағлуб эта олган. 1та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлаган. "Андижон" охирги бор 2011 йилги мавсумнинг 15-турида ўз майдонида "кончилар"дан 3 очко тортиб олишга эришган. Лочин Солиев сўнгги "бургут" бўлиб турибди. 

Суперлига-2011. 15-тур.

05.08.2011 17:00. "Соғлом Авлод" стадиони

"Андижон" - ОКМК (Олмалиқ) 1:0

Гол: Лочин Солиев 90

"Андижон": Ғайратжон Ҳасанов, Олександр Половков, Алексей Касьян, Илдар Маматказин, Иброҳим Отахонов, Юрий Целих, Александр Попович, Лочин Солиев, Азиз Ибрагимов, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Икромжон Ибрагимов

ОКМК: Денис Ершов, Евгений Гоголь, Фарруҳ Нурлибоев, Баҳром Юлдашев, Иван Кучеренко, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Исроил Эргашев, Санжар Шоаҳмедов, Олег Зотеев, Мўйдин Мамазулумов

Қосимов бугун ҳам ёшларни синовдан ўтказишга мажбур 

Мавсумнинг охирига келиб ҳеч қайси жамоада ОКМКчалик кўп йўқотиш йўқ. Миржалол Қосимов бугун Сардор Мирзаев, Шоҳруҳ Гадоев, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Рубен Санчес, Сияваш Ҳақназарий хизматидан фойдалана олмайди. Катта эҳтимол билан Миржамол Қосимов ҳам бугунги учрашувни захирадан томоша қилади. Бугун Мурат Эрматов, Сирожиддин Башриддинов, Искандар Бўсинов каби ёшларнинг имкониятларини кўриб оламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика